Сайт тест тизимида ишламоқда.
Хозирда сайтдан фойдаланувчилар: 1
Ҳамиша ёдимизда ва қалбимизда яшаётган мархум яқинларимизга бағишланади.

Хикматли сўзлар

Loyiha haqida

МУҚАДДИМА

        Ҳаёт инсон фаолияти. Умр йўлидир. Унда одамнинг беғубор болалик онлари, ёшлик жасоратлари, қайғулари ва шодликларидан иборат бебаҳо умри мазмуни акс этган. Вақт измида кимларнингдир умр йўли асрлар оша яшаса, кимларнингдир умр йўли, хаттоки, исми ҳам кўп ўтмай унутилади. Жамиятда барча нарса ё моддий ё маънавий қийматига қараб қадрланади ва эъзозланади. Инсон умри ҳам бундан  мустасно эмас. Маънавий етук авлод учун ўз аждодларининг умр йўли - йўлчи юлдуз, олға босиш учун куч-қувват манбаи, қалбни иситувчи машъал бўлиб хизмат қилувчи беъбаҳо ҳазина . Ўтган инсонлар - аждодлар умр йўлининг авлодлар ёдида сақланиши эса улар умрининг қийматига берилган баҳодир. Ота-боболаримиз бежиз ҳар бир ўғил-қиз учун етти пуштини билишни, уларни ёд этиб юришликни фарз билмаганлар. Негаки улар азал- азалдан ёдга олинган инсон руҳи шод бўлиши ва кишиларга руҳий куч-қувват баҳш этиб буюк ишларга илҳомлантириб келишини яхши билганлар. Шундай экан, ўз аждодлари ва марҳум яқинларини ёд айлаш, улар ҳақидаги маълумотларни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларига етказиб бериш ҳар бир киши учун ҳамиша энг муқаддас инсоний бурч бўлиб қолаверади. Зеро, ўз тарихидан бохабар инсон - ўктам ва қудратли, ўз тарихидан бехабар киши эса - маҳзун ва мазлумдир.

Эй фарзанд,отадан ортда қолган зот!

Отангдур,Онангдур, ўтганки аждод-

«Унутма мени! » деб, этмоқда фарёд!

Ҳамиша бошида бўлолмасангда,

«Аждодлар ёди» да улар этгил ёд!

Муаллиф.                                                            



«АЖДОДЛАР ЁДИ»
электрон маълумот – хотира китоби бўлимлари

Наслингни билай десанг, бу китобга бир қара.
Ўқи! Ўрган! Билсанг ёз! Билганингни сен асра!
"Қайд" да, яқининг қайд эт.
"Тавсиф" да қил, таърифинг.
"Аждод улуғи" да сен-аждодингни мадҳ эт.
"Аждод тарихи" да шажара ҳам бунёд эт.
"Фаҳрия" дан жой топар, ҳар жамоа улуғи,
Токи билсин буни ҳам катта-кичик, уруғи.
Аслингни айтай десанг, бу китобга бир қара,
Ўтганлар қайтмасада, қайд этишга сен яра!